UZ

Сўнгги янгиликлар

12:06Нега? "Брюгге"нинг 22 ёшли футболчиси МЮга "йўқ" деди  0 11:58Делап "Челси"да омадсиз ҳисобланган 9-рақам ҳақида: "Бундай нарсаларга ишонмайман"  0 10:50“Барселона“ Маркус Рэшфорд бўйича бир қарорга келди  2 10:23“Ливерпуль“ яна тўртта трансферни амалга оширмоқчи  5 09:57“Краснодар“ футболчисига МЮ ва ПСЖ қизиқиш билдирмоқда  2 09:30Неймар “Сантос“ билан янги шартнома имзолади. Унинг янги маоши маълум  1 09:01Ўзбекистон кубоги. Бугун яна бир чорак финалчи аниқланади  2 08:30Ўзбекистон аёллар терма жамоаси ўртоқлик учрашувида йирик ҳисобдаги ғалабани қўлга киритди  3 08:02Клублар ўртасидаги ЖЧ. Навбатдаги нимчорак финалчилар маълум  6 07:21Франциянинг номдор жамоаларидан бири Лига 2 га тушириб юборилди  3 02:30Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Бенфика" "Бавария"ни мағлубиятга учратди  16 01:30Уильямс "Атлетик" раҳбариятга "Барселона"га ўтмоқчи эканини айтди  1 01:15"Барселона" Фати билан шартномани узайтириб, уни ижарага беради  6 00:50"Арсенал", "Челси" ва "Бавария" Барколяни сотиб олиш учун кураш олиб бормоқда  1 00:30Григорий Колосовский: "Бугун "Арал"дан кўра иккита кўп хато қилдик"  2

Миржалол Қосимов: "Футболчиларим билан фахрланаман" Янгиликлар

Миржалол Қосимов: "Футболчиларим билан фахрланаман"

Ўзбекистон кубоги-2017 финалидан кейин "Бунёдкор" бош мураббийи Миржалол Қосимов матбуот анжуманида қатнашди.

"Локомотив" жамоасини ғалаба билан табриклайман. Биринчи бўлимда ҳисоб очилди ва шу ҳал қилди. Бошида йигитларда бироз босим бор эди. Ўйин давомида ўзимизни қўлга олдик. Футболчиларим билан фахрланаман", - дейди Қосимов. 


- Норхонов асосий таркибда майдонга тушди, Нурматов эса захирадан тушиб ўйинни кучайтирди. 

- Буни текскари ҳам бўлиши мумкин эди. Нурматов ҳам Норхонов ҳам бир хил савиядаги футболчилар. 


- Чемиртан ҳақида фикрингиз ўзгардими? 

- Тўғри у ҳаракат қилди, аммо барчаси нольга тенг бўлди. Кеча айтгандим, кимдир хато қилади ва мағлуб бўлади. Бугун ўхшамади, аммо йигитлар вақти келганда бундан ҳам кучли бўлиб натижаларга эришишади. 


- Нурматов ва Чемиртан тўпни қабул қилишда кўп хато қилишди. Улар "Бунёдкор" савиясига мосми? 

- Бизда тўрт нафар ҳужумчи бор. Уларга ишонаман. Мақсадимизга ета олмадик. Қанот ҳимоячиларимиз ҳаводан тўпни жуда яхши ошира олишади, аммо бугун буни кўрмадик. 


- Энди қайси чизиқларни кучайтирмоқчисиз? 

- Ҳозир биринчи навбатда режамиз дам олиш. Кейин бу ҳақда ўйлаб кўрамиз. Имкон бўлса ҳар бир чизиққа муносиб футболчиларни олиб келиш керак. Биз пулни эмас, пул бизнинг ортимиздан қувиши лозим. Мақсад бўлмаса футбол ўйнашдан маъно йўқ.


Нарзулла Сайдуллаев

Рейтинг: +26   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика