UZ

Сўнгги янгиликлар

11:50АПЛнинг икки гранди 115 млн еврога баҳоланган футболчи учун "Манчестер Юнайтед" билан баҳслашади  1 11:22Кейн АПЛга қайтиш ҳақида ўйламаяпти: "Менга "Бавария"да ўйнаш ёқади. Шартномани узайтиришни муҳокама қилишимиз мумкин"  1 10:45"Қизилқум" 5 йилдан буён Наманганда гол ура олмаяпти  0 10:17"Ливерпуль" футболчиси учун мавсум якунланди  1 09:50Асосий рақиб мағлуб этилганидан сўнг Роналду қисқа фикр билдирди  16 09:21"Андижон" 14 йилдан сўнг ОКМКни мағлуб этди  4 08:53Гвардиола: "Ҳусановнинг ўйинидан қониқиш ҳосил қиляпман"  2 08:26Миржалол Қосимов мураббий сифатида илк бор "Андижон"га ютқазди   4 08:10Суперлига. "Андижон" – ОКМК 1:0   3 07:56Фабио Каннаваро ҳам Ўзбекистонга "йўқ" дегани айтилмоқда - манба  40 07:40Суперлига. Лушанни истеъфога чиқарган "Навбаҳор" бугун "Қизилқум"ни меҳмон қилади  1 02:00"Интер" президенти А Серия даражасини баҳолади  1 01:29Бундеслига. "Бавария" йирик ғалаба қайд этди, Харри Кейн мавсумдаги 10-голини урди  3 01:10Энцо Мареска: "Дарвозабонлар бўйича муаммо йўқ"  3 00:57Саудия Арабистони. "Ал Насср" Мане ва Роналдунинг голлари эвазига "Ал Иттиҳод"ни мағлуб этди  27

Миржалол Қосимов: "Чемиртан хато трансфер бўлган" Янгиликлар

Миржалол Қосимов: "Чемиртан хато трансфер бўлган"

Олий лиганинг 23-тури доирасидаги "Бунёдкор" - "Машъал" учрашувидан кейин "қалдирғочлар" бош мураббийи Миржалол Қосимов матбуот анжуманида ўйин ҳақидаги фикрларини билдириб ўтди.


- Авваламбор эртанги ўқитувчи ва мураббийлар куни билан барча мураббий ва устозларни муборакбод этамиз. Жамоамиз ва клубимиз номидан барча ўқитувчи ва мураббийларни табриклайман.
Ўйин ҳақида тўхталадиган бўлсам, биринчи бўлимда жамоамиз яхши ўйнади, голлар урдик, ғалабани деярли ҳал этдик. Аммо иккинчи бўлимда яна ўша эски муаммо кузатилди.

"Машъал" анча шижоаткор ва ҳаракатчан жамоа. Бу жамоани имкониятларини жуда яхши биламиз. Муборакликлар исталган жамоага хавф туғдиришга қодир жамоа. Аммо бугун улардан янада кўпроқ қаршилик кутгандим. Бугунги учрашувда жамоамиз биринчи бўлимда берилган кўрсатмаларни яхши бажаришгани учун барча масала ҳал этилди. Шу боисдан "Машъал" бугун кутилганидек ўйнай олмади.

Чемиртан? Бу футболчини жамоага олиб келиш хато бўлган. Чемиртан "Бунёдкор"нинг савиясига мос футболчи эмас. Масалан кеча Чемиртан ёшлар таркибида ўйнади. Аммо ҳужумчи бир тайм мобайнида дарвоза томон бирорта зарба бергани йўқ. Бу қандай ҳужумчи?

Ашурматов нега ўнг қанотда ўйнади? Чунки Дилшод Аҳмадалиевни ўйиндан олдин бироз тоби қочиб қолди. Шу сабабдан ҳам Ашурматовни қанотга қўйдик.

"Бунёдкор" доим юқори мақсадларни кўзлайди. Биз жорий мавсумда ҳам иккита совриндан биттасини қўлга киритишни истаймиз. Айтадику, осилсанг баландорга осил деб. "Бунёдкор"ни мақсади мавсумни соврин билан якунлаш.

Рейтинг: +16   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика