UZ

Сўнгги янгиликлар

21:09"Бавария" етакчиси Австрияни забт этди  0 20:42Futsal Awards-2025 маросими ўтказилади  0 20:25"Рома" МЮ ҳужумчисини қўлга киритишга яқин  1 19:58"Барселона" Тер Штегеннинг келажаги бўйича қарор қабул қилди  1 19:30Апелляция иш берди: ПСЖ футболчисининг жазоси енгиллашди  3 19:02"Динамо" бразилиялик футболчиси билан хайрлашди  1 18:34"Нефтчи" , "Пахтакор", "Динамо" ва "Навбаҳор" футболчилари жаримага тортилди — Тартиб-интизом қўмитаси  8 18:08Аморим "Манчестер Юнайтед"нинг қишки трансфер бозоридаги позициясини очиқлади  4 17:48TVCOM'да бугунги тақвим: “Насаф” юлдузли “Ал-Иттиҳод”га қарши, “Арсенал” Лига Кубогида ва бошқалар  0 17:41"Динамо" БААда йиғин ўтказади  2 17:13Неймар операцияни бошдан кечирди  3 16:46"Андижон" "Ал Аҳли"га қарши қандай либосда майдонга тушиши маълум қилинди  5 16:19"Динамо" Маҳмуд Маҳамаджонов билан хайрлашди  4 15:59Слот "Ливерпул"да икки позицияни кучайтирмоқчи  1 15:35​Ўзбекистон МТЖ Қатарда йиғин ўтказади  1

Миржалол Қосимов: “Бугунги учрашувдаги ўйинимиз ва натижамиз мухлисларга ёқди деб ўйлайман” Янгиликлар

Миржалол Қосимов: “Бугунги учрашувдаги ўйинимиз ва натижамиз мухлисларга ёқди деб ўйлайман”

ОКМК бош мураббийи Миржалол Қосимов “Ал Араби”га қарши учрашувдан сўнг матбуот анжуманида иштирок этди.

Кеча ҳам айтгандим, икки жамоа ҳам гуруҳ босқичига чиқиш учун барча имкониятларидан фойдаланишга ҳаракат қилди. Шунинг учун ҳам бугунги учрашув анча чиройли ва шиддатли ўтди. Бугунги учрашув осон бўлмади. Бугунги учрашувдаги ўйинимиз ва натижамиз мухлисларга ёқди деб ўйлайман. Фурсатдан фойдаланиб, “Навбаҳор” жамоасини гуруҳ босқичига чиққани билан табриклайман. 

“Ал Араби” яхши жамоа. Бугун шогирдларим яхши ҳаракат қилди, улар майдонда жуда зич ўйнашди ва рақибларига бугун ҳеч қандай имкон бермади деб ўйлайман. Қатар чемпионати ҳали бошланмагани бугунги учрашувда билиниб қолди деб ҳам ўйлайман. Қайсидир маънода, шу нарса ҳам бизга фойдали бўлди. Умуман олганда, “Ал Араби”га Қатар чемпионатида омад тилаб қоламан.

 Стадион ажойиб, биз футбол ўйнаганимизда бундай шароитлар йўқ эди. Биз 50 градус иссиқда ўйнаган бўлсак, ҳозир Қатардаги стадионларда кондиционерлар ишламоқда. Барчаси ажойиб, ортиқча тариф бериш шарт эмас.

Рейтинг: +38   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика