Миржалол Қосимов: «Биз тарих яратдик, тарихни эса ўчириб бўлмайди»
30 ноя 2024 18:03
Янгиликлар
Миржалол Қосимов: «Биз тарих яратдик, тарихни эса ўчириб бўлмайди»
«Авваламбор Ассалому алайкум. Бугунги ўйин билан чемпионатни якунладик. Иккинчи ўринни қўлга киритганимиздан хурсандмиз. Нимагаки, биз тарих яратдик, тарихни эса ўчириб бўлмайди. Биринчи навбатда мухлисларга миннатдорчилик билдираман. Жамоамнинг футболчиларига ҳам раҳмат айтаман. Чунки осон йил бўлгани йўқ. Чемпионатимиз шиддатли ўтди.
Фурсатдан фойдаланиб, ОКМК жамоаси раҳбарини ўзим ва футболчилар номидан уларни табриклаб қоламан. Ҳар доим биз учун максимал даражада ёрдам бердилар. Бугунги ғалабамизни, ОКМК комбинатининг туғилган кунига бахшида этаман. Ўйинга келадиган бўлсак, йил давомида осон ўйинлар бўлгани йўқ.
Икки тур якунида иккинчи ўринда бўлишимизга қарамасдан, тўртинчи ўринга тушиб кетишимиз ҳам мумкин эди. Медалларсиз қолишимиз мумкин эди. Футбол кутилмаган натижаларга бой бўлгани учун ҳам миллионлар ўйини деб аталади. Оддий қилиб айтадиган бўлсак, «Металлург» биринчи давранинг якунидан сўнг Суперлигани тарк этади деб тахмин қилишганди, бироқ футбол шундай нарсаки, ҳамма нарса бўлади. Ҳеч ким натижаларни олдидан башорат қила олмайди. Мен ҳам бу ишни қилишни ёқтирмайман. Барчага раҳмат!», — деб фикрини якунлади олмалиқликлар устози.
Фикрлар