UZ

Сўнгги янгиликлар

06:55Серия А. "Сассуоло" - "Интер" 1:0   0 06:50Саудия чемпионати. "Ал Насср" - "Ал Веҳда" 6:0   0 06:45ЛаЛига. "Мальорка" - "Атлетико Мадрид" 0:1   0 06:40ЛаЛига. "Жирона" - "Барселона" 4:2   0 06:35ЛаЛига. "Реал Мадрид" - "Кадис" 3:0   0 06:30АПЛ. "Манчестер Сити" - "Вулверхэмптон" 5:1   0 06:25АПЛ. "Арсенал" - "Борнмут" 3:0   0 06:20Бундеслига. "Штутгарт" - "Бавария" 3:1   3 06:15Бундеслига. "Боруссия Д" - "Аугсбург" 5:1   0 01:41А Серия. Аллақачон чемпионликка эришган "Интер" А Сериядаги иккинчи мағлубиятини қабул қилиб олди  5 01:23"Жирона" Чемпионлар лигасига чиқди! Жамоа тарихида илк бор еврокубокларда иштирок этади  1 01:00Саудия Арабистони чемпионати. "Ал Насср" ўз уйида йирик ғалабага эришди, Роналдудан хет-трик! Рақиб сафида Ал Бухорий ўйнади  8 00:51Роналду Саудия Арабистони лигасидаги сўнгги 5та ўйинда 3та хет-трик қайд этди  6 00:17"Улар жуда олдинлаб кетишган". Канчельскис Ўзбекистон ва Қозоғистон футболини таққослади  10 23:31"Реал" — Испания чемпионати ғолиби!  30

Миржалол Қосимов: "Барқарор жамоага айланишимиз учун янада аҳил бўлишимиз керак" Янгиликлар

Миржалол Қосимов: "Барқарор жамоага айланишимиз учун янада аҳил бўлишимиз керак"

АГМК - "Сурхон" (2:0) учрашувидан кейин мезбонлар бош мураббийи Миржалол Қосимов матбуот анжуманида қатнашди.

"Бу ўйин жуда ҳам муҳим эди. Кетма-кет мағлубиятлардан кейин йигитларнинг кўзида руҳан тушкунлик кўриниб қолганди. Биринчи таймнинг ўзида уч футболчимизнинг сариқ карточка олишгани баҳс курашларга бой бўлганини айтиб турибди. Стандарт вазиятдан кейин ҳисобни очдик. Иккинчи таймнинг бошида 15 дақиқада ҳисобни ушлаб қолишга ҳаракат қилдик, рақиб кўпроқ ҳужумга ўтди. Энг кераклиги уч очко қўлга киритилди. Олдинда ҳали ўйинлар кўп. Ҳар бир баҳс курашларга бой бўлмоқа. Жамоа қўлдан келганича ҳаракат қилди. Йигитларга ҳам, мухлисларга ҳам раҳмат айтаман", - дейди Миржалол Қосимов.




Бу мавсумда кўп ўйинларда ўзимизнинг хатолар билан гол ўтказиб мағлуб бўлдик. Акбар Тўраевга имкон бердик, Суҳробжон Султоновга ҳам имкон бердик. Бугун Низомиддинга имконият бердим. У олимпия терма жамоаси аъзоси ҳисобланади ва жароҳати бор эди. Жамоада соғлом рақобат бўлгани яхши.

Легионерлардан кўнглим тўлмоқдами? Мавсум бошида вақтимиз жуда оз бўлганди шу боис таваккал қилиб уларни танлагандим. Қайтарман вақтимиз жуда кам эди, форс-мажор бўлиб қолганди.

Барқарор жамоага айланишимиз учун янада аҳил бўлишимиз керак. Мавсум бошланганига анча вақт ўтди. Футболчилар ўртасида тушунмовчилик бўлиши керак эмас. Футболчи майдонга тушдими мухлислар учун борини бериши керак. Таркибда ўзгаришлар ҳам қилаяпмиз. Оддий вазиятларда хато қилиб гол ўтказиб юбораётгандик.

"Бугун ортга йўл йўқ эди. Фақат ғалабани ўйлаб чиқдик. Мураббийимиз кўрсатмасини 75-80 фоизга бажардик деб ўйлайман", - дейди Муроджон Тошматов.

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика