UZ

Сўнгги янгиликлар

20:30"Пахтакор" — "Динамо" 0:0 (Матнли трансляция)  7 20:28"Насаф" — "Нефтчи" ўртасидаги турнинг марказий учрашувида ҳисоб очилмади. Фарғоналиклар қаторасига учинчи баҳсда ҳам дуранг ўйнашди  75 20:25ЦСКА — "Динамо Махачкала". Файзуллаев асосий таркибда  1 20:00Суперлига. "Машъал" – "Сўғдиёна" (матнли трансляция)  1 19:33Назорат ўйини. Ўзбекистоннинг Жанубий Кореяга қарши ўйин учун таркиби маълум  1 19:22"Сумқайит" — "Сабаҳ". Абдихолиқов, Жалолиддинов ва Раҳмоналиев иштирокидаги ўйин учун таркиблар маълум  0 19:19"Машъал" — "Сўғдиёна". Таркиблар маълум  2 18:55"РБ Лейпциг" Хави Симонснинг нархини "Манчестер Юнайтед"га маълум қилди  1 18:21ҚПЛ. "Турон" ўз уйида "Қайрат"га мағлуб бўлди, мезбонлар сафида барча ўзбекистонликлар асосий таркибда майдонга тушди  5 17:28Туркия Суперлигаси. "Сивасспор" ўз уйида "Адана Демирспор"га 5 та гол урди, Турғунбоев 62-дақиқада ўйинга қўшилди  2 16:58ПСЖ "Барселона" хавбеки учун 100 млн евро беришга тайёр  4 16:32"Навбаҳор" ва "Андижон" ўртасида жанговар дуранг қайд этилган даҳшатли водий дербисидан фотогалерея  11 16:04"Барселона" ва "Реал" Испания терма жамоаси посбони учун курашади  1 15:38Кейннинг "Бавария"даги келажаги бўйича позицияси маълум қилинди  1 14:25Самарқандда "Қизилқум" ва ОКМК ўртасида тўртта гол урилган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0

"Миржалол Қосимов ажойиб инсон. Ўзбекистондан ажойиб хотиралар қолган. Россияда ЖЧ учун имконият йўқолмаган" - "Крилья Советов" мураббийи Владимир Кухлевский билан интервью Янгиликлар

"Миржалол Қосимов ажойиб инсон. Ўзбекистондан ажойиб хотиралар қолган. Россияда ЖЧ учун имконият йўқолмаган" - "Крилья Советов" мураббийи Владимир Кухлевский билан интервью

Биласиз, сайтимизда хорижлик мураббийлар билан интервьюлар ташкил қилиш борган сари одат тусига кириб бормоқда.

Сиз бундан аввал Владимир Бельявский, Виталия Левченко, Никола Лазаревич, Рустам Саидов каби хорижлик мутахассисларнинг фикрларини ўқигансиз. Навбатдаги суҳбатдошимиз Россиянинг "Крилья Советов" жамоасида узоқ йиллардан бери фаолият олиб бораётган, 1980-1981 йилларда "Пахтакор" сафида тўп тепган Владимир Кухлевский. Ушбу мураббий билан ташкил қилинган қисқа интервьюни эътиборингизга ҳавола қиламиз. 


- Владимир Александрович келинг дастлаб узоқ тарихга қайтсакда, "Пахтакор"дан хотираларингиз билан ўртоқлашсангиз...

- "Пахтакор"га ўша машъум самодаги халокатдан сўнг борганман. Клуб тикланиш палласида эди. Катта ёшли мухлислар яхши билишади, бир қатор жамоалардан футболчилар ёдамга келган эди. Таркибимизда эса Генаддий Денисов, Нуриддин Амриев, Марат Кабаев, Андрей Якубик сингари футболчилар бор эди. Умуман олганда ажойиб хотиралар қолган. Эслай десам воқеалар жуда кўп. 

- Мураббийлик фаолиятингизни шу кунгача "Крилья Советов"да ўтказиб келмоқдасиз. Бу жамоа деганда барчанинг ўзбекистонлик мухлисларнинг кўз ўнгига жамоада тўп тепган Миржалол Қосимов келади...

- Ҳа албатта. У юқори даражадаги футболчи ва олийжаноб инсон. Ўзбек футболининг фахри ва афсонаси. "Крилья Советов"да тўп тепган кезларда мен жамоада ишлардим. Ўйинларини кўрганман. Менимча майдон марказида у каби фикрлайдиган футболчилар кам. Шерикларини жуда яхши кўра оларди ва тўпни етказиб берарди. 

- Бугунги кунда ўзбек футболини кузатиб боряпсизми?

- Албатта. Натижалардан хабардорман. "Пахтакор" навбатдаги чемпионликни қўлга киритди. Унга рақобатчи топилмади. Қолган жамоалар эса имкон борича курашишди. 

- Футболдаги фалсафангиз ва услубингиз қандай? Агарда юртимиздан таклифлар бўлса, кўриб чиқасизми?

- Мен ҳужумкор футбол тарафдориман. Ўзбек футболида ҳам юқори прессинг ва тўпни назорат қиладиган жамоалар кўп. Шу боис янги чорлов бўлса, албатта кўриб чиқаман. Ўйлайманки Ўзбекистонда ишлаш мен учун ҳам қизиқ бўлади. 

- Галдаги саволим Россия терма жамоасининг муваффақиятсизлиги ҳақида. Нима, деб ўйлайсиз Валерий Карпинга ишонишда давом этиш керакми? 

- Менимча ҳа. Чунки янги жамоа йиғилмоқда. Кудряшовнинг вазиятини тушунаман. Унга осон эмас. Карпинга маълум бир вақт керак. Олдинда плей офф бор. Шундай экан ҳали имконият бутунлай йўқолмаган. Футболда ҳамма нарса бўлиши мумкин. Ҳаммаси олдинда. Ҳар қандай жамоани шаклланиши тезда бўлиб қолмайди. 

- Кўпчиликка дарвозабон Матвей Сафоновнинг ўйини ёқди. Акинфеевдан сўнг яхши дарвозабон етишиб чиқяптими?

- Сафонов иқтидорли футболчи. Фикрингизга қўшиламан. Матвей бир нечта вазиятларда қутқариб қолди. Кўриниб турибдики потенциал бор. 

Муаллиф : Iskandarov Abdulaziz
Рейтинг: +8   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика