UZ

Сўнгги янгиликлар

00:40АПЛ. "Ливерпуль" меҳмонда "Тоттенхэм"ни мағлуб этди, лондонликлар 33-дақиқадан бир киши кам бўлиб ўйнашди  21 00:36"Фонтене" — ПСЖ. Таркиблар маълум  0 00:15Туркия Суперлигаси. "Ризеспор" Истанбулда "Бешиктош"га мағлуб бўлди, Алиқулов захирада қолдирилди  0 23:51"Ювентус" — "Рома". Таркиблар маълум  5 23:48"Реал" — "Севилья". Таркиблар маълум  17 23:46"Эвертон" — "Арсенал". Таркиблар маълум  3 23:10"Рома" "Ювентус" ярим ҳимоячисини ўз сафига қўшиб олмоқчи  0 22:22Педри мушакларидаги ноқулайлик туфайли "Вильярреал"га қарши майдонга тушмайди  4 21:55АПЛ. "Ман Сити" ўз майдонида "Вест Хэм"ни мағлуб этди, Ҳусанов 67-дақиқада захирадан ўйинга қўшилди  26 20:27Дортмунднинг "Боруссия" клуби "Ливерпуль" вингерини ижарага олмоқчи  1 19:58БАА Про лигаси. "Бани Яс" ўз майдонида "Хорфаккан"га йирик ҳисобда мағлуб бўлди, мезбонлар сафида Шукуров ва Мозговой ўйнади  1 19:30АПЛ. "Челси" меҳмонда "Ньюкасл" билан иродали дурангга эришди  17 19:20Нико Уильямс "Реал"га ўтиш бўйича қарор қабул қилди  11 17:41 "Атлетико" Рэшфордни ўз сафига қўшиб олмоқчи  1 16:10Фабио Каннаваро: "Италиядан таклиф кутавериб, чарчаган эдим"  24

Миржалол Қосимов: "Бундай об-ҳавода нафақат футбол ўйнаш, балки кўчада юриш ҳам қийин" Янгиликлар

Миржалол Қосимов: "Бундай об-ҳавода нафақат футбол ўйнаш, балки кўчада юриш ҳам қийин"

Суперлиганинг 18-туридан ўрин олган "Бунёдкор" - "Навбаҳор" ўйини (2:1)дан кейинги матбуот анжуманида иштирок этган "қалдирғочлар" бош мураббийи Миржалол Қосимов учрашув борасидаги фикрлари билан ўртоқлашди.

"Ўйлайманки, бугунги ўйинни томоша қилиш учун стадионга ташриф буюрган мухлислар яхши кайфиятда уйга қайтишди. Чунки, иккала жамоа ҳам ҳужумкор ва шиддатли ўйин намойиш этиб берди. Футболчиларимиз кўрсатган ўйин ва учрашув натижасидан кўнглим тўлди. Уларга раҳмат айтмоқчиман. 

Муҳим уч очкони қўлга киритганимиздан хурсандмиз. Осон бўлмаган ўйинда иродали ғалабага эришдик. Ҳар бир ўйинда қийинчиликка дуч келяпмиз. Худди шундай ҳолат бошқа жамоаларда ҳам кўзга ташланяпти. 

Устига-устак куннинг жуда ҳам иссиқ бўлаётгани ҳам ўз таъсирини ўтказмай қолмаяпти. Бундай об-ҳаво шароитида нафақат футбол ўйнаш, балки кўчада юриш ҳам қийин. Мутахассислар хатто кўчага чиқмасликка ҳам чақиришяпти. Ўзи одатда июль ойида давралар оралиғидаги танаффус бўларди. ЖЧ-2018 сабаб бу танаффус июнь ойига тўғри келди. 

Фурсатдан фойдаланиб, жамоамиз, спортчилар ва ўз номимдан муҳтарам Президентимиз Шавкат Миромонович Мирзиёевни бугунги таваллуд айёмлари билан муборакбод этаман. Юртимиз равнақи йўлида олиб бораётган ислоҳотларида куч-қувват тилайман", - деди М.Қосимов.

Рейтинг: +33   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика