

“Бундай мағлубиятни қабул қилиш қийин. Биз биринчи бўлимни жуда яхши ўтказдик, аммо бир нечта голли вазиятларни қўлдан бой бердик. “Ювентус” — жуда яхши жамоа. Фарқ шундаки, улар ўз имкониятини голга айлантирди. Бизда вазиятлар кўп бўлди, аммо гол ура олмадик. Ўз навбатида “Ювентус”дан кучсиз эмаслигимизни исботладик. Шунчаки вазиятлардан фойдалана билиш керак”,—дейди Миранда.



