Мираброр Усмонов ФИФА конгрессида иштирок этади

Narzulla Saydullayev
9 июн 2014
10-11 июнь кунлари Бразилиянинг Сан Паулу шаҳрида ФИФАнинг 64-конгресси бўлиб ўтади.
Жаҳон чемпионатидан олдин ташкил этилаётган ушбу конгрессда ФИФАга аъзо давлат вакиллари иштирок этишади.

Улар орасида Ўзбекистон футбол Федерацияси президенти Мираброр Усмонов ҳам бор.

Конгресс давомида бўлажак Жаҳон чемпионатига бўлган тайёргарликлар, стадионлар ҳолати ва бошқа жиҳатларга тўхталиб ўтилади.

Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia