Мираброр Усмонов: "Энди ҳакамларнинг олган баҳоларини эълон қиламиз"

Narzulla Saydullayev
1 июн 2014
МОҚ ва ЎФФ президенти Мираброр Усмонов Наманган шаҳрига қилган сафари давомида «Навбаҳор» футбол клуби раҳбарияти, мураббийлар, футболчилар ҳамда жамоа мухлислари билан учрашгани ҳақида хабар бердик.
Учрашув давомида Усмонов олий лига ҳакамларининг ўйинларда олган баҳолари ҳақида гапирди.

"Ҳакамларнинг баҳоси хусусида жуда яхши таклиф билдирилди. Бу ҳақда гапирадиган бўлсам, ҳакамлар баҳосини ҳеч ким билмаслиги рост. Кейинги ўйинлардан бошлаб ҳакамлар хужжатидан кўчирмага уларни назоратчи томонидан қандай баҳога лойиқ кўрилганликларини ҳам эълон қиламиз", - дейди Мираброр Усмонов.

Таъкидлаш лозимки, кечаги "Нефтчи" - "Динамо" учрашувини бошқариб борган ҳакамларнинг баҳолари ПФЛ расмий сайтида эълон қилинди.

Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia