UZ

Сўнгги янгиликлар

Минимум ва максимум — Коронавирус эффекти "Пахтакор"га Суперлигада тўсиқ, ОЧЛда эса қўшимча имконият бўлиши мумкин Янгиликлар

Минимум ва максимум — Коронавирус эффекти "Пахтакор"га Суперлигада тўсиқ, ОЧЛда эса қўшимча имконият бўлиши мумкин

Коронавирус пандемияси туфайли бутун дунёда юзага келган фавқулодда ҳолат ва карантин даври сабабли Ўзбекистон Суперлигаси ҳам номаълум муддатга қолдирилиб турибди.

Худо хоҳласа энг яхши вазиятга умид қилиб, тез орада чемпионатимиз яна қайта тикланишига ишониб қоламиз. Бу фурсатда эса келинг Ўзбекистон Суперлигасидаги мазкур тўхталиш қайси жамоаларга қандай таъсир қилиши ва умуман тахмин қилинган янги чемпионатимизнинг эҳтимолий картинасини қанчалик ўзгартириб юбориши мумкин, деган саволга жавоб излаб кўрамиз.

Чемпионатимизнинг дастлабки 3 тури ўтказилди ва унда кутилганидек "Пахтакор" ҳамда "Насаф" йўқотишларсиз бориб, максимал 9 очко жамғарган ҳолда қўшпешқадамлик қилишмоқда. "Қўқон-1912", "Локомотив" ҳамда "Бунёдкор" 6 очко билан 3-4-5 ўринларни кетма-кетликда банд қилишган. "Пахтакор" ва "Насаф" қатори мағлубиятсиз серияни тақдим этаётган АГМК эса активидаги 5 очко билан 6-поғонада. "Машъал", "Навбаҳор" ва "Металлург" эса 4 очко тўплаб кейинги 7-8-9 ўринларда боришмоқда. Ягона ғалабаси эвазига 3 очко тўплаган "Сурхон" 10, биттадан дуранг қайд этган "Андижон" (11), "Қизилқум" (12) ва "Сўғдиёна" (13) турнир жадвали бир очко билан охирги қисмни эгаллаб туришган бўлса, ҳали очко жамғармаган ва гол ҳам урмаган "Бухоро" охирги 14-ўринда мустаҳкам қолган.


Энди сарлавҳага қайтсак, ҳа, кўпчилик чемпионат бошланишидан аввал ва дастлабки 3 тур якунлари хулосасига кўра, катта ишонч билан бу йил ҳам "Пахтакор" чемпионликни ҳеч кимга бермаслигини осон тахмин қилган. Таркибдаги кенг танлов, ижрочилар маҳорати, ўйин ҳамда клубдаги имконият жиҳатдан ростан "Пахтакор"га тенг рақобат қиладиган жамоани топиш мушкул. Шу боисдан ҳам чемпионат аввалидан чемпионлик пойгасида қизғин рақобат ва курашни кутаётган ишқибозлар сони саноқли даражада бўлганди. Балки ҳозир ҳам шундай фикрда бўлган мухлислар ва мутахассислар рўйхати ўзгармагандир. Лекин коронавирус пандемияси туфайли юзага келган катта танаффус баъзи жиҳатларни ўртага олиб чиқмоқда.

Суперлига катта эҳтимол апрель ойида ҳам тикланмайди ва яхши ҳолатда май ойларида Худо хоҳласа давом этишига умид қиламиз. Шундай бўлса, тақвимдаги зичлиқ жамоаларнинг ҳолати, тайёргарлиги ва чемпионатдаги балансни ҳам бузиб қўйиш эҳтимоли юқори. Тўғри, "Пахтакор" шундай шароитда ҳам қудратли таркиби ҳамда узун захираси билан бундай ҳолатдан катта қийинчиликсиз чиқиб кетиши мумкин ва юзага келадиган тақвимдаги зичлик бошқа жамоаларга ҳам бевосита таъсир кўрсатади.

Лекин бир тарафи борки, бу Суперлигадаги бошқа жамоалар учун нисбатан осонроқ, "Пахтакор"га қийин кечиши мумкин. Гап ОЧЛ ҳақида. Биласиз, ОФК Осиё чемпионлар лигасининг 3-4-5-6 турларини август ойидан бошлаб ўтказишини маълум қилди. Ва катта эҳтимол ўйинлар жуда қисқа фурсатда учрашувлар ораси кам муддат бўлган вақтда ўтказилади. Бу эса ҳар қандай жамоага, хусусан тўртта фронтда курашадиган "Пахтакор"га оғирлик қилиши мумкин.

Чунки эҳтимол май ойида тикланиши мумкин бўлган Суперлига ўйинлари, Ўзбекистон Кубоги ва Лига Кубоги учрашувлари тақвими ҳам табиийки янада зич бўлади ва ўйинлар ораси максимал қисқариши кутилмоқда. "Пахтакор"ни чемпионат, кубок ўйинлари ҳамда ОЧЛда камида кафолатланган 4 ўйин кутмоқда. Жамоа ОЧЛда гуруҳ босқичидан муваффақиятли ўтган тақдирда "Пахтакор"ни кейинги босқич учрашувлари кутади. Бу эса жамоани жисмоний кучини яхшигина сарф этишини талаб қилиш билан биргаликда, руҳий тарафлама ҳам ўйиндан-ўйинга кўчишда зўриқиш тақдим этиш эҳтимоли юқори.

Яъни "Пахтакор" жорий мавсум барча фронтда максимал кучини ишлатишга қийналади. Кези келганда жамоа фокусни чемпионат ёки ОЧЛга қаратиши ва эҳтимол иккаласидан бирини танлашга тўғри келади.


ОЧЛдаги дастлабки 2 тур хулосаси ва қолган ўйинлар эҳтимол Тошкентда ўтиши мумкинлиги, жамоанинг гуруҳдаги ишларини осонлаштиради. Бу эса "Пахтакор" жорий мавсум ҳақиқатдан ҳам ОЧЛда юксакроқ вазифани уддалашга чинакамига уриниб кўриши лозимлигини англатади. Чунки бундай ҳолат нафақат бизнинг чемпионатда, балки бошқа қолган лигаларда ҳам руй бермоқда ва Осиё грандлари ҳам эндиликда ёки чемпионат ё ОЧЛдан бирини танлашларига тўғри келади. Чунки барча жамоалар тақвимдаги зичлик эвазига зўриқишга учраши мумкин. "Пахтакор" эса ОЧЛдаги асосий миссиясини жорий йил, айни пайт максимал ишга солишга уриниб кўриши фойдадан холи бўлмайди.

Бундай эҳтимолий сценарийда эса жамоа ички чемпионатда барқарор ўйин кўрсатиши мушкул. Форс-мажор эвазига юзага келган зич тақвим ичида тўртта фронтда курашиш тенг кучли иккита таркибга эга жамоа учун ҳам осон бўлмаслиги аниқ.

Бундан эса Суперлига ҳам манфаатдор бўлиши мумкин. Қайси маънода? Яъни, ички чемпионатда юзага келадиган рақобат туфайли чемпионлик учун кураш "Пахтакор"нинг зўриқиши эвазига кучаяди ва Суперлигада бошқа жамоа шоҳсупага чиқиш имкониятига эга бўлади. "Пахтакор" эса асосий кучни ОЧЛга қаратган ҳолда ўзбек футболида охирги йилларда кузги фаслда етишмаган ОЧЛ ҳавоси ва эҳтимол кўп йиллар кутилган лаҳзаларни тақдим этишга бел боғлагани дурустроқ.

Тўғри, мазкур сценарий асосан фантазия ва нисбатан бўлиши мумкин бўлган эҳтимолий ҳолатларни ҳисобга олиниб ёзилди. Лекин бундай сценарийдан асло ўзбек футболи ютқазмайди. "Пахтакор" учун ОЧЛдаги муваффақият ички чемпионатдаги чемпионликдан қимматлироқ ва қадрли бўлади.

Лекин ростан ҳам реал қарайдиган бўлсак, "Пахтакор" ёки ОЧЛда камида узоққа боришни ё ички чемпионатда яна титул соҳибига айланишдан бирини танлашига тўғри келади. Форс-мажор туфайли юзага келадиган зич тақвимда "Пахтакор" қийналиши аниқ.

Коронавирус пандемияси минимум "Пахтакор"ни Суперлига чемпионлиги пойгасида имкониятларини пасайтириш эффектини тақдим этган бўлса, максимум "шерлар"ни ОЧЛда шоҳсупага чиқаришда ҳам роль ўйнаши мумкин.



Қайси жамоалар "Пахтакор"га тўсиқ бўлиши мумкин?

Биринчи вазиятда Суперлигада чемпионатни барқарор ўтказадиган ва захираси узун жамоа топилиши керак бўлади. "Навбаҳор"нинг мақсадлари юксак, лекин жамоа дастлабки 3 турда керагидан кўп очко йўқотгани ҳамда наманганликлар асосан уйда зўр ўйнаб, меҳмондаги беқарорлик панд бериши мумкин. "Насаф"да ҳозирча ҳаммаси яхши. Таркиб ўтган йилгига нисбатан кучайтарилди. Дарвоза чизиғидан бошқа барча позицияларга тажрибали футболчилар жалб этилди. Йўқотишлар ўрни нафақат тўлдирилди, балки кучайтирилди. Юқори вазифаларни уддалашга қодир яна бир жамоа АГМК. Яхши олиб борилган селекция ва ўтган йилги жамоа ўзаги сақланиб қолингани жорий мавсум олмалиқликлар катта мақсадли юришга қодирлигини англатади. Захира узунлиги ва жамоада рақобат қизғинлиги АГМК манфаатига хизмат қилиши мумкин. Гарчи таркиб жиҳатдан катта йўқотишларга юз тутган ва ўрни нисбатан қария, лекин маҳоратли футболчиларга қайта қурилган "Локо"га айнан тажриба ас қотиши мумкин. "Бунёдкор" таркиб жиҳатдан йўқотишлардан кўра кучайишга эришди. Демак ҳозирги ҳолатда "Бунёдкор"дан натижа кутишга асослар етарли. Айнан мазкур саналган жамоалар "Пахтакор"ни жорий мавсум Суперлига шоҳсупасидан туширишга уриниб кўришади.

Энг асосий фактор сифатида биринчи галда жисмоний тарафлама жамоаларнинг чидамлилиги, захира узунлиги, ўйиндаги барқарорлик. Айнан мана шу учта омилни жамлай оладиган жамоа эҳтимол "Пахтакор"ни зич тақвимдаги қийин шароитда қийнаб қўйиши мумкин. Нима бўлган тақдирда ҳам "Пахтакор" чемпионлик учун фаворит, лекин энди яққол фаворит эмас. Чунки унинг рақобатчиларида иштаҳа очилиши учун шароит туғилмоқда.



P.S. Тақвим бўйича март ойида ўтиши керак бўлган 4-тур, апрелдаги тўртта (5,6,7,8) тур ва Лига Кубоги ўйинлари ҳозирча келаси ойлардаги тақвимда зичлик пайдо қилса, "Пахтакор"га қўшимча ОЧЛ ўйинлари захираси кўпаймоқда. Ҳозирча тақвимда жамоалар қўшимча 5 тур ва кубок доирасидаги иккита босқични захирага олишади. Жами 7 ўйин, "Пахтакор" учун эса 11 учрашув дегани.

Муаллиф : Shahboz Beg'amov
Рейтинг: +3   

Фикрлар

+8   
28 мар 06:58:46
Uzbek_86
Ассалому алайкум. Дустлар хозирги огир вазиятда хаттоки исроил билан фаластин хам Бир бирига душманлик килмасликка келишиб олишди. Келинглар биз хам хеч булмаса шу кунларда яхши гаплашайлик. Хакамлик, ПФЛ, УФФ... Ва Бир биримиз мухлислик киладиган жамоаларни кейинрок нима десак дермиз. Факат хозирмас ИЛТИМОС.
+6   
28 мар 05:29:13
Jurabek Sulaymonov
Шахбоз укам хакамларни ёзмабсизку ички чемпионатда пахтакорга хакамлар ёрдам беради. Хали бу ёгда ПФЛ ВА УФА лари турибди!!!
+5   
28 мар 10:13:52
Ҳамиджон Икромов
Ҳозир бу каби - юмшоқ айтганда, баҳс-мунозара чақириб, пул ишлайдиган материалларнинг вақти эмаск-у, биродарлар. Барча куч-кувватни оғир аҳволдан чиқиб кетишга қаратиш зарур, азизлар...!
+5   
28 мар 08:37:06
Реал Насаф я всегда с вами
Kechirasiz Shahboz aytganlariz rost lekin APL yoki La ligada lekin bizning Chimpionatda emas bizda OCHL da ishtirok etayotgan klublarga maksimal darajada sharoit qilib berishadiku beriladiku buni hamma bilsa kerak, kerak bo'lsa chimpionat tugagandan so'ng ham qoldirilgan o'yinlar bo'lgan bo'ladi ham
+4   
28 мар 09:00:11
Baxtruz_2020
Пахтакор мухлислари учун йозилибти
+4   
28 мар 08:27:35
Davronbek Beshariq
Jurabek Sulaymonov фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Шахбоз укам хакамларни ёзмабсизку ички чемпионатда пахтакорга хакамлар ёрдам беради. Хали бу ёгда ПФЛ ВА УФА лари турибди!!!
Фикрингизга кушиламан. Имконият беришади ва куллашади, кузатиб туриш йук...
+3   
28 мар 08:49:11
Nazeer Dusmatov
Эртагингни болажон телеканалидан эшиттириш керак. Кирк йил коронавирус булса хам барибир Пахтакор чемпион булади аникроги пахтага беришади. Бошка клубга имконият беришмайди хам. ОЧЛда зато гурухда 3- уринни олдик еки хакам ракибга ердам берворди булади.
+2   
28 мар 08:52:06
Файзуллох79
Uzbek_86 фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Ассалому алайкум. Дустлар хозирги огир вазиятда хаттоки исроил билан фаластин хам Бир бирига душманлик килмасликка келишиб олишди. Келинглар биз хам хеч булмаса шу кунларда яхши гаплашайлик. Хакамлик, ПФЛ, УФФ... Ва Бир биримиз мухлислик киладиган жамоаларни кейинрок нима десак дермиз. Факат хозирмас ИЛТИМОС.
Тугри. Фикрингизга кушиламан. Лекин, Тошбака ва Чаён хакидаги маъсални эсланг. Дарёни уртасига келган чаён, уни куткараёткан тошбакага нишини санчмокчи булади.
Инсоф берсин.
+2   
28 мар 08:40:10
PAXTAKOR.UZ
XOZIR FUTBOLNI O'YLIDIGAN PAYTMAS OLDIN VIRUSDAN ESONAMON CHIQVOLILI ALLOXNI QUTRATIBILAN YORUG'KUNLARGA CHIQQANIMIZDANKEIN FUTBOL TO'RISIDA GAPLASHSAK ARZIDI MANIMCHA
+1   
28 мар 11:30:13
Абдуллох
Инсоф берсин ҳаммамизга.
+1   
28 мар 10:58:31
Абдугаффар Абдуллаев
Вай ғаламислар қанча қанча одамлар ўлим билан олшиб ётган пайтда ёзватган нарсаларини қара хойнахой у дунёда хам Пахтаеорга битта тош отиб қоласалба.
+1   
28 мар 06:35:15
Митсуки
Jurabek Sulaymonov фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Шахбоз укам хакамларни ёзмабсизку ички чемпионатда пахтакорга хакамлар ёрдам беради. Хали бу ёгда ПФЛ ВА УФА лари турибди!!!
УЗИ силарга шу бахона. Майли курамиз хали VAR келганда нима бахона топарканслар.
Узилари командайлари профессионал дейиш кийн. Келгинди 1 мавсумли футболчилар Билан уйнаб юрораслар давлатти пудини хавога учириб.
+1   
28 мар 05:54:52
Farruhf
Календарь ўта зичлигини ҳисобга олиб Лига кубоги мусобақаси ўтказилмаса керак. ЎФА бу мусобақани кейинги йилга қолдириши мумкин
+1   
28 мар 04:37:05
Maykl Diamond
Oʻxshamabdi...
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика

CA ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг