UZ

Сўнгги янгиликлар

20:54Қувончбек Абраев: "Озарбайжон билан илк баҳсдан тўғри хулоса чиқариб бугун гол урдик"   0 20:38Жамолиддин Раҳматуллаев: "Бугун асосий мақсад натижа эмасди"  0 20:12Равшан Ҳайдаров: "Натижа бор, лекин ўйин борасида саволларимиз кўп"   5 19:47Финалиссима Осиёда бўлиши мумкин  1 19:26"Қизилқум" назорат ўйинида "Бухоро"ни мағлуб қилди  2 19:04Ўртоқлик ўйини. Ўзбекистон U20 Қозоғистон U21 термасини кичик ҳисобда мағлуб этди  15 18:56Коло Туре Гвардиола штабида ишлаётгани ҳақида: "Менга айнан шу етишмаётганди"  0 18:10Ўртоқлик ўйини. Ўзбекистон U18 Озарбайжонни мағлуб қилди, Абраевдан дубль  2 17:57Мбаппесиз қолган Франция термасига ким сардор бўлади?  0 17:39Ўзбекистон U-16 термаси Японияга мағлуб бўлди   13 17:09Уругвайга қарши ўйин олдидан Фабио Каннаваро нималар деди?  7 16:58Спаллетти Италия термасининг жаҳон чемпионатига чиқишига ишонади  3 16:39Килиан Мбаппе: "Роналду - энг зўри"  22 16:14"Барселона" Левандовски борасида бир қарорга келди  1 15:50Тарихда илк бор ўзбекистонлик футбол мутахассислари ФИФА қўмитасига тайинланди  130

Минбарда "Металлург" клуби матбуот котиби: Комилжон Жумаев Янгиликлар

Минбарда "Металлург" клуби матбуот котиби: Комилжон Жумаев

Сайтимизда клуб матбуот хизмати вакиллари билан суҳбат уюштирамиз ва уларнинг иш фаолиятлари билан танишамиз.

Комилжон Жумаев, "Металлург"  матбуот  хизмати бошлиғи:


1. Бу клубга келишингиз қандай юз берган ва қачондан бери ишлаяпсиз?

2013 йилнинг апрель ойида клубга таклиф этишган. Шундан буён “Металлург” футбол клубида фаолият юритиб келаяпман.

2. Матбуот хизмати бўлимида неча киши фаолият юритади?

Матбуот хизмати икки кишидан иборат. Мен ва жамоа тасвирчиси.

3. Клуб томонидан қанча маош тўланади? Яратилган шароит сизни қониқтирадими?

Шартномага биноан молиявий бандлар ошкор этилмайди. Яратилган шароитлар эса клубнинг мавқеига мос.

4. Клуб фаолияти ижтимоий тармоқларда (Facebook, Instagram, Twitter)қай даражада ёритиб борилади?

Фейсбукда саҳифамиз бор. Қолган ижтимоий тармоқларда ҳам тез орада фаол қатнашиш ҳаракатидамиз.

5.Сафар ўйинларига бориш сиз учун муаммо туғдирмайдими?

Йўқ. Муҳими вақт ва имконият топишда.

6. Клуб экипировкасини оласизми?

Йўқ.

7. Мукофот пули оласизми?

Бу саволга юқорида жавоб қайтардим.

8. Жамоа билан xориж йиғинида иштирок этасизми?

Ҳозирча бунга муваффақ бўлмадим. Клуб ўтган йили Туркида йиғин ўтказганди. Бу йилги мавсумга эса мамлакатимизда тайёргарлик кўрдик.

9. Жамоа автобусида массажчи, маъмур ва клуб шифокорлари каби ўз ўрнингиз борми ёки қайси ўриндиқ бўш бўлса ўша ерга ўтирасизми?

Бор.

10.  Стадионда ОАВ вакиллари учун яхши сервис йўлга қўйилганми? Симсиз интернет, яъни wi-fi, медиа-трибуна ва бошқа шароитлар?


Матбуот ходимлари учун алоҳида ўриндиқлар ажратилган. Аммо журналистларга яратилган қулайликлар борасида мақтана олмаймиз.

11. Қайси клуб матбуот хизматига ҳавас билан қарайсиз ва нега?

Барча ҳамкасбларимнинг меҳнатини қадрлайман. Матбуот котибларига яратилган шароитлар клубларнинг мавеқеига мос деб ўйлайман. Топ клубларимизда ишлар яхши йўлга қўйилган. 


P.S. Ушбу лойиҳа матбуот котибларини клуб раҳбарияти олдидаги мавқеини ошириш мақсадида қилинди.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика