UZ

Сўнгги янгиликлар

17:11Расман: "Машъал" Яшинни трансфер қилди  0 16:57Япония U-23 терма жамоасининг Мираброр Усмонов Кубоги учун қайдномаси маълум  0 16:30Гёкереш "Манчестер Юнайтед" таклифини рад этди ва "Арсенал"га ўтишга умид қилмоқда  0 16:03Саудия Арабистони U-23 терма жамоасининг Мираброр Усмонов Кубоги учун қайдномаси эълон қилинди  2 15:46"Хоразм" 6 нафар футболчи кетганини эълон қилди  0 15:20"Андижон" "Сурхон" ярим ҳимоячисини қўлга киритди  0 14:52Рафинья фаолиятини якунлаганини маълум қилди  1 14:28"Интер" BYD билан ҳамкорлик қилади  3 14:00Эндрик 18 ёшида уйланди, Холанд Римда дам олмоқда. Футбол юлдузлари ўтган ҳафтани қандай ўтказди?  0 13:53Аббос Файзуллаев тиббий кўрикдан муваффақиятли ўтди  10 13:36Эшитдик-да! "Сўғдиёна" Люпчо Дориевга йирик миқдорда товон пули белгилаган  10 13:10Эшитдик-да! Рустам Турдимуродов "Сурхон"га ўтади  9 12:56"Ньюкасл" ҳимоячисини "Манчестер Сити"га қўйиб юбормоқчи эмас  1 12:31Расман: "Пахтакор" ироқлик ҳимоячи трансферини эълон қилди  4 12:19Манба: Тожикистон собиқ устози Сегрт Ўзбекистон терма жамоаси бошқарувига келиши кутилаётган Лёвга ёрдам бериши мумкин  16

Милован Райевац: "Ўзбекистон кучли рақиб эканлигини бугун исботлади" Янгиликлар

Милован Райевац: "Ўзбекистон кучли рақиб эканлигини бугун исботлади"

Ўзбекистон - Таиланд учрашувидан кейинги матбуот анжуманида меҳмонлар устози Милован Райевац ўз фикрларини билдирди.
"Биз бу ўйинга бир ҳафта давомида тайёргарлик кўрдик. Ўртоқлик учрашувидан олдин ўқув машғулот йиғинини ўтказдик. Ўзбекистон кучли жамоа, улар бугун буни намойиш этишди. Бугун яхши ўйин бўлди. Бизда биринчи таймда кўплаб имкониятлар бўлди, аммо улардан фойдалана олмадик. Голларга келадиган бўлсак, бу голни олдини олишимиз мумкин эди. Аммо хатодан сўнг гол ўтказдик. Иккинчи гол эса санъат намунаси бўлди, бу гол билан барча ишқибозларни табриклайман. Ўзбекистонни ғалаба билан муборакбод этаман, биз эса БАА билан ўйинга эътиборимизни қаратамиз, - дейди Райевац.

- БАА билан ўйинда бугун майдонга тушганлардан кимларни майдонга туширмоқчисиз?

- Кўрамиз. Бугунги баҳсда баъзи футболчиларни қайд этиб қўйдик. Учрашувга яқин бир қарорга келамиз. 

- "Муангтонг Юнайтед" клуби аъзолари терма жамоада йўқ эди. Улар БАА билан ўйинга жамоага қўшилишадими?
- Албатта. Бу клуб вакиллари терма жамоа ихтиёрига келиб қўшилишади ва БААга қарши баҳсга бизга ёрдам беришади.

- Бугунги ўйинда олдингизга қўйган барча режаларни бажара олдингизми?
- Йўқ. Тушунарлики мағлуб бўлган ўйинда буни иложиси йўқ.

- Таиланд ярим куч билан ўйнадими ёки тўлиқ куч биланми?

- Бу саволга жавоб бериш қийин. Сабаби "Муангтонг Юнайтед" ва яна икки футболчининг таркибимизга қўшилиши кечикди. Шу боис бугунги баҳс билан умумий кучимизга баҳо бериш қийин.

- Таиланд ФА сизни таклиф этганидан сўнг олдингизга қандай вазифа қўйди?
- Асосий мақсадимиз янги жамоа қуриш. Кейинги Жаҳон ва Осиё чемпионатлари саралашлари учун янги жамоа қуриш асосий мақсад. Терма жамоани тубдан ислоҳ қилиш ишлари олиб борилмоқда. Агар бугун юзага келган вазиятлардан фойдаланганимизда дурангга эришишимиз ҳам мумкин эди.


Нарзулла Сайдуллаев


Рейтинг: +26   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика