UZ

Сўнгги янгиликлар

17:04"Милан" "Реал" дарвозабонига эътибор қаратди  0 16:40U-19 чемпионати. "Пахтакор" финалда "Насаф" билан рўбарў келмоқда  2 16:29"Бухоро" – "Нефтчи" учрашувидаги четлатиш тўғри қарорми? Суперлиганинг 28-туридаги ҳакамлик таҳлили  2 16:07"Барселона" ёзда "Боруссия Д" ҳимоячиси билан шартнома имзолашга ҳаракат қилади  0 15:40Меҳди Ҳошимнажот: "Кўпчилик Миср финалга чиқади деб ўйлаганди"  5 15:13Суперлига. 29-тур учрашувларига ҳакамлар тайинланди  9 14:53Меҳди Моҳеби: "Умид қиламанки, CAFA турниридаги ҳолат такрорланмайди"  3 14:36Вирц ёзда "Реал"га ўтадими?  1 14:08Парротт Ирландия терма жамоасининг ноёб ўйинчисига айланди  2 13:39U-19 чемпионати. "Машъал" "Бунёдкор"ни мағлуб этиб, 3-ўринни қўлга киритди  1 13:21Ўруновнинг клубдоши: "Эрон бошқа жамоа, ука"  21 12:54Ўзбекистонга қарши ўйин олдидан Эрон асосий таркибида йўқотиш  0 12:37Эксперт фикри. Санжар Турсунов: "Шу руҳда давом этсак Миср ҳам, бошқа рақиблар ҳам қўрқинчили бўлмайди"  5 12:10Самуэле Инасио: "Клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати мен учун мундиал олдидан тажриба бўлди"  2 11:50Ўзбекистонлик ҳакамлар Бразилия – Франция учрашувида ишлайди  4

Милован Капор: “Бухоро”га ёрдам бериш мақсадида келдим" Янгиликлар

Милован Капор: “Бухоро”га ёрдам бериш мақсадида келдим"

Суперлига турнир жадвалига қарайдиган бўлсак, ҳақиқий интрига юзага келганига гувоҳ бўламиз.

Элитада қолиш учун айни дамда “Бухоро”, “Динамо”, “Қўқон 1912” жамоалари жиддий кураш олиб бормқда. Улар орасида навбатдаги турда ўзаро тўқнаш келадиган Бухоро ва Қўқон шаҳри жамоаларининг имконияти бир мунча юқорироқ. Боиси бу икки клуб иккинчи давра бошида ўз таркибларини маҳаллий ва легионер футболчилар ҳисобига кучайтиришга эришди. Боз устига, сўнгги турларга келиб мазмунли ва томошабоп ўйин намойиш этишмоқда. Натижалар ҳам ижобий томонга ўзгаряпти. Биз билан суҳбатда бўлган “Бухоро”нинг канадалик легионери Милован Капор юқоридаги гапларимизни тасдиқлаган ҳолда, айрим саволларга жавоб бериб ўтди.

- Милован, даставвал клуб ва ундаги ички муҳит ҳақида тўхталиб ўтсангиз...

- “Бухоро” қадим тарихга эга жамоа саналади. Тўғри, турнир жадвалидаги ўрнимизни яхши деб бўлмайди. Аммо, барча вазиятни ўнглаш учун ҳаракат қилмоқда. Шаҳар гўзал, кўплаб тарихий меъморий обидалар, истироҳат боғлари, дам олиш масканлари инсонларни дилини хурсанд қилади.

- Нима сабаб айнан “Бухоро”ни танладингиз. Қайси омиллар бу ерга келишингизга туртки бўлди. Ташрифдан олдин барчасини ўйлаб кўрдингизми?

- Ҳа. Мен барча томонларини ўйлаб кўриб, сўнг қарор қабул қилдим. Жамоага ёрдам беришимга ишонганим сабабли бу ерга келдим. Мақсадим ўз фазилатларимни намоён қилиш ва қўлимдан келганча кўмаклашиш. Мураббий трансферимда муҳим аҳамият касб этди десам муболаға бўлмайди. Муҳсин Муҳаммадиев футболчилик фаолиятида катта тажриба тўплаган. Ғалабага чанқоқ, ҳушақчақ инсон.



- Жамоанинг кучлилар сафида қолиш ёки қолмаслиги клубдаги келажагингизга таъсир ўтказадими?

- Бу борада аниқ жавоб беролмайман. Мавсум якунлангач барчасига ойдинлик киритиб оламиз.

- Футболчиларнинг руҳиятида Суперлигада қолишга ишонч ва умидни сездингизми?

- Ҳозир бор эътиборимиз бўлажак ўйинларга қаратилган. Бу ҳақда гапиришнинг мавриди эмас. “Қўқон-1912” билан кечадиган ўйин кўп нарсани ҳал қилиб беради. Ҳар бир очко биз учун олтинга тенг. Бўшашишга ҳаққимиз йўқ.


Футболчи ҳақида тўлиқ маълумот
Исм фамилияси:
Милован Капор
Туғилган санаси: 5 август 1991 Торонто, Онтарио, Канада.
Бўйи: 188 см
Позицияси: Марказия ҳимоячи, таянч яримҳимоячиси
Тўп тепган жамоалари : “Брадентон Академикс” (АҚШ), “Балтимор Богемианс” (АҚШ), “Кадис” (Испания), “Банска Бистрика” (Словакия), “Подбрезова” (Словакия), “Злате Моравке” (Словакия), “Хапоел Ҳадера” (Исроил), ”Гомель” (Беларусь).


Абдулазиз суҳбатлашди

Рейтинг: +8   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика