Милнер ёзда "Ливерпуль"ни тарк этиши мумкин

Aslanov Jasurbek
22 сен 2018, 12:35
"Ливерпуль" ярим ҳимоячиси Жеймс Милнер жорий мавсум охирида клубни тарк этиши мумкин.

Маълумотларга кўра, 32 ёшли англиялик футболчининг "Ливерпуль" билан шартномаси 2019 йилнинг ёзида якунига етади, бироқ мерсисайдликлар раҳбарияти ҳозиргача Милнер билан янги битим борасида музокараларни бошлашмади.

Милнер 2015 йилдан бери "Ливерпуль" шарафини ҳимоя қилади. Жорий мавсум ярим ҳимоячи АПЛнинг 5та учрашувида майдонга тушиб, 1та гол урди ва 2та голли пас берди.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Daily Mail

Сўнгги янгиликлар

Барча ›