UZ

Сўнгги янгиликлар

11:00Пролига. Бугун 9-турга старт берилади  0 10:38Марк-Андре тер Штеген фаолиятини АПЛда давом эттириши мумкин  3 10:11Италия термасини бошқаришга асосий номзод маълум  1 09:45Клоппнинг икки нафар собиқ ёрдамчилари “Манчестер Сити“ билан шартнома имзолади  1 09:18He we go! “Ливерпуль“ ёзнинг энг катта трансферини ҳал қилди  3 08:51Клаудио Раньери қарорини маълум қилди  2 08:23Суперлига. 12-тур ҳакамлари маълум  1 07:55Расман: Жоб Беллингем — “Боруссия Д“ футболчиси  1 07:20Юртбошимиз ташриф буюрган, Ўзбекистон МТЖ йирик ҳисобда ғалаба қозонган ва мухлислар маза қилган учрашувдан СУПEРГАЛEРEЯ  6 06:50Ўртоқлик учрашуви. Англия тарихда илк бор Африка терма жамоасига мағлуб бўлди  3 06:00Шавкат Мирзиёев футболчиларга BYD совға қилди  4 02:29Расман: "Манчестер Сити" навбатдаги трансферни эълон қилди  3 02:20ЖЧ-2026 саралаши. Фаластин Ўмонга қарши охирги дақиқада пенальтидан гол ўтказиб, Жаҳон чемпионати саралашини омадсиз якунлади  4 01:29ЖЧ-2026 саралаши. Австралия Саудия Арабистонини мағлубиятга учратиб, Жаҳон чемпионатига йўл олди!  9 01:01ЖЧ саралаши. Ўзбекистон ўрин олган гуруҳнинг якуний ҳолати қандай?  23

Миллий терма жамоа ўйини сабаб Суперлига 12-турида ўзгариш юзага келди Янгиликлар

Миллий терма жамоа ўйини сабаб Суперлига 12-турида ўзгариш юзага келди

Ўзбекистон миллий терма жамоасининг 19 май куни бўлиб ўтадиган Эронга қарши ўйини сабаб Суперлига тақвимида ўзгариш юзага келди.

Эрон ва Ўзбекистон термаларининг Теҳронда ўтиши керак бўлган халқаро ўртоқлик учрашувлари 17 май санасига келишилган бўлиб, ПФЛ Суперлига тақвимини шунга қараб мослаштирганди. Бироқ кейинчалик форслар 19 май санаси бўйича келишув таклиф қилди. Шу тариқа ўртоқлик ўйинининг ўтиши сўроқ остида қолди. Аммо яқинлашиб келаётган Осиё Ўйинлари сабаб терма жамоа мураббийлар штаби Эронга қарши учрашувни керакли деб ҳисоблади.

Шундан сўнг ЎФА ҳамда ПФЛ масала ечимини терма жамоага нисбатан кўпроқ футболчилар бераётган клублар бош мураббийлари ҳукмига қолдирди. Агар улар Эронга қарши учрашув ҳеч нарса бермаслиги борасида қарор чиқарса, Теҳрондаги ўйин бекор бўлиши керак эди. “Пахтакор”, “Бунёдкор”, “Насаф”, “Навбаҳор” мураббийлари иштирок этган йиғилишда ЖЧ чиптасини қўлга киритган термага қарши ўйин фойдали бўлиши таъкидланди. Келишув ўз кучида қолиши учун мураббийлар таклиф берди — Суперлиганинг 12-тур беллашувлари бошқа санага кўчирилиши керак эди.

Шундан келиб чиқиб, ПФЛ 12-тур вақтларига ўзгартириш киритди. Эронга қарши халқаро ўртоқлик ўйини эса ўз кучини сақлаб қолди.

12-тур беллашувлари 20 май куни старт олиб, 22 май куни якунига етиши керак эди. Эндиликда “Насаф” ҳамда “Нефтчи” клублари ўртасидаги беллашув 14 май — душанба кунига кўчди. АГМК — “Бунёдкор”, “Навбаҳор” — Металлург”, “Сўғдиёна” — “Пахтакор” учрашувлари эса 15 май санасига тайин қилинди. Осиё Чемпионлар Лигасида иштирок этаётган Ўзбекистон клубларининг халқаро майдондан четда қолгани айнан шу кунларда бўшлиқ ҳосил қилаётганди.

Миллий терма жамоа Эронга 17 май куни йўл олади ҳамда 20 май санасида қайтиб келади. Терма жамоа лагерига нисбатан камроқ футболчисини жўнатаётган “Қўқон-1912” ҳамда “Локомотив” клублари иштирокидаги 2 та ўйин 22 май — сешанба куни бўлиб ўтади.

Суперлига
12-тур
14 май, душанба

“Насаф” — “Нефтчи”

15 май, сешанба
АГМК — “Бунёдкор”
“Навбаҳор” — “Металлург”
“Сўғдиёна” — “Пахтакор”

22 май, сешанба
“Қўқон-1912” — Бухоро
“Локомотив” — “Қизилқум”  

Кейинроқ ўйинлар вақти Рамазон тақвимидан келиб чиқиб белгиланади.

Рейтинг: +30   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика