Миллий терма жамоа лагеридан дараклар: Машарипов, Ўрунов ва Файзуллаев бугунги машғулотларда қатнашмади
11 окт 2024 18:15
Янгиликлар
Миллий терма жамоа лагеридан дараклар: Машарипов, Ўрунов ва Файзуллаев бугунги машғулотларда қатнашмади
Ўзбекистон терма жамоаси бугун "Жар" стадионида машғулот олиб борди.
Унда Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Жалолиддин Машрипов кўриниш берди, аммо жараёнда иштирок этмади. Шунингдек, Аббос Файзуллаев ва Остон Ўрунов ҳам машғулотларда қатнашмади. Улар тикланиш машқларини эртага ўтказишлари кутилмоқда.
Маълумотларга кўра, бугун "Жар"да йиғилган футболчиларнинг 5-6 нафари енгил машғулотларда қатнашган ва меҳмонхонага эртароқ қайтган.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон ЖЧ-2026 учинчи саралаш босқичи доирасидаги 4-тур учрашувини Бирлашган Араб Амирликларига қарши ўтказади. Учрашув 15 октябрь куни 19:00 да бошланади.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Расман: Тимур Кападзе — "Навбаҳор" бош мураббийи!
Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Жирона"ни мағлуб эта олмади
Суперлига. Голи инобатга олинмаган ва бир киши кам қолган "Пахтакор" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотганига қарамай, мавсумни иккинчи ўринда якунлади
Туркия Суперлигаси. "Башакшехир" меҳмонда ғалабага эришди, Шомуродов ва Файзуллаев гол урди!
Фикрлар