

Французлар ўз гуруҳида 2 очко билан аутсайдер бўлиб турибди. Пешқадам Дания билан орадаги фарқ эса 7 очкони ташкил этмоқда. Шу тариқа, мусобақанинг амалдаги ғолиби плей-оффга чиқишдан маҳрум бўлиб улгурди.
Шунингдек, Дидье Дешам шогирдлари “Б” дивизионига тушиб кетиш хавфи остида туришибди. 3-ўриндаги Австрия билан орадаги фарқ 2 баллга тенг.




