

Бу маълумотни УEФА ҳам тасдиқлади.
Учрашувлар Роттердам ва Энсхеде шаҳарларида бўлиб ўтади. Мамлакат илк бор Миллатлар Лигасининг финал қисми мезбони бўлади. Унда Нидерландия, Италия, Хорватия ва Испания терма жамоалари иштирок этади.
Ярим финал ўйинлари 2023 йилнинг 14 ва 15 июнь кунлари бўлиб ўтади, учинчи ўрин учун ўйин ва финал эса 2023 йилнинг 18 июнига белгиланган.
Ярим финал жуфтликларига қуръа ташлаш маросими 2023 йилнинг январь ойида Ньон шаҳрида ўтказилади. Аниқ санаси ва вақти кейинроқ маълум қилинади.



