UZ

Сўнгги янгиликлар

01:0140 ёшли Фабиански яна "Вест Хэм"га қайтди. Дарвозабон ўтган мавсум охирида клубни тарк этганди  0 00:41Расман: Эриксен эркин агент сифатида "Вольфсбург"га ўтди  0 23:42Рўзиқул Бердиев: "Беш кишилик ҳимояни ёриб ўтишни яхши уддаладик. Элит ОЧЛда муносиб бўлишга ҳаракат қиламиз"  2 22:56"Бавария" бир неча йил аввал 14 ёшли Ямални сотиб олмоқчи бўлган, аммо трансфер суммасини тўлашга журъат этмаган  2 22:21Виктор Карпенко: "Илк гол сабаб биринчи бўлимда тўртта ўтказдик"  6 21:44Анри Франция терма жамоаси ҳақида: "Янги мураббий ким бўлишини барчамиз биламиз"  0 21:20Нойер: "Германия таркибида бошқа ўйнамайман. Бу онгли қарор эди"  4 20:52Суперлига. "Насаф" "Бухоро"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  56 19:23Тоуни: "Саудия лигаси мен учун АПЛ билан бир даражада"  8 18:273 ўйинда 2 очко тўплаган Симеоне: "Учинчи ўрин етарли эмас. Чемпион бўлиш вақти келди"  5 17:33“Бу оптимал таркиб эмас. Ҳакам қарорлари тўғри эди, мағлубиятни тан ола билиш ҳам керак" — Санъат Шихов Эрон билан ўйин ҳақида  41 17:18Тожикистоннинг икки терма жамоасида истеъфо юз берди  17 17:07"Ман Сити" ҳужумчиси жароҳат туфайли МЮга қарши ўйинни ўтказиб юборади  1 16:24"Интер" 2025/26 мавсум учун учинчи формани тақдим этди. У "2000-йилларда жамоани яхши кўрганлар ва бугун уни севувчиларга" бағишланган  2 15:49"Барселона" Хасбуллани "Камп Ноу"га таклиф қилди  9

Миллатлар лигаси. Экстра таймларга қадар борган баҳсда Хорватия Нидерландияни мағлуб этиб, финалга йўл олди Янгиликлар

Миллатлар лигаси. Экстра таймларга қадар борган баҳсда Хорватия Нидерландияни мағлуб этиб, финалга йўл олди

Нидерландияда Миллатлар Лигасининг финал босқичи бошланди.


Биринчи яримфиналда мезбонлар Хорватия билан тўқнаш келиб, голларга бой беллашувда мағлубиятга учрашди. Асосий вақтда жангавор дуранг қайд этилган бўлса, қўшимча бўлимларда Модрич сардорлигидаги меҳмонлар ғалабани илиб кетишди.

Иккинчи яримфиналда 15 июн куни Италия ва Испания ўзаро рўбарў келади. Ғолиб жамоа 18 июн санасида Хорватия билан финалда, мағлуб эса ўша куни Нидерландияга қарши 3-ўрин учун баҳсда майдонга тушади.


Миллатлар Лигаси. Яримфинал
Нидерландия —Хорватия 2:4

14 июн, «Де Куйп»
Голлар: Мален (34), Ланг (90+6) — Крамарич (55, пенальти), Пашалич (72), Петкович (98), Модрич (116, пенальти).
Нидерландия – Бейло, Думфрис (Ланг, 85), ван Дейк, Гертрюйда, Аке (Маласиа, 106), Копмейнерс, де Йонг, Виффер (Вейналдум, 75), Симонс (Вегорст, 64), Гакпо (де Рон, 106), Мален (Бергвейн, 75).
Хорватия – Ливакович, Юранович (Станишич, 79), Вида, Шутало (Петкович, 90), Перишич, Модрич (Баришич, 119), Ковачич (Маер, 85), Брозович, Пашалич, Иванушец (Влашич, 78), Крамарич (Эрлич, 90).
Огоҳлантиришлар: Ковачич (17), Пашалич (24), де Йонг (38), Брозович (63), Ливакович (90+1), Копмейнерс (93), Маласиа (116).

Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика