Милик ва Льоренте қишки трансферлар вақтида “Наполи”ни тарк этади

Aslanov Jasurbek
21 дек 2020, 09:28
Ушбу маълумотни “Наполи” директори Кристиано Жунтоли ҳам тасдиқлади.

“Трансферлар ойнаси — ҳамма учун муаммо. Бизда бошқа клублар ўз сафида кўришни хоҳлайдиган ҳужумчи бор. Шунинг учун келажакда нима бўлишини кўрамиз. Милик Европа чемпионатига тайёр бўлиб бориш учун ўйнашни истамоқда. У хоҳлаётган нарса шу холос. Жамоа яхши шакллангани учун кимнидир сотиб оламиз деб ўйламайман. Льорентени сотиш? Албатта, бўлиши мумкин”, — дейди Жунтоли.

Маълумотларга кўра Аркадиуш Миликнинг хизматларига “Ювентус”, Фернандо Льорентега эса “Сампдория”дан қизиқиш бор.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Sky Sport Italia