"Милан"нинг шорт-листи - Йович, Милик, Сумаре ва Симакан

Alisher
21 дек 2020, 16:50
"Милан" январдаги трансферлар ойнасида жамоа таркибини кучайтирмоқчи.

Жамоа мураббийи Стефано Пиоли скудетто учун курашади ва миланликлар раҳбарияти таркибни кучайтиришга уриниб кўради.

Ҳужум чизиғини кучайтириш учун номзодлар: Лука Йович ("Реал"), Дониэлл Мален (ПСВ), Аркадиуш Милик ва Фернандо Льоренте (иккиси ҳам - "Наполи").

"Страсбург" ўйинчиси Муҳаммад Симакан - ҳимояни кучайтириш учун бош мақсад.

Ярим ҳимояни янгилаш учун вариантлар: Бубакари Сумаре ("Лилль") ва Андре-Франк Замбо-Ангисса ("Фулхэм"). Ушбу ўйинчилар ижарага олиниши мумкин.

"Милан" "Интер"дан 1 очко, "Ювентус"дан эса 4 очко илгарилаган ҳолда А Серия жадвалида етакчилик қилмоқда.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: calciomercato.com