“Милан”нинг мағлубиятсиз серияси 24 ўйинга етди

Eldor Akmurzayev
1 ноя 2020, 19:45
Бироз олдин, Италия чемпионати 6-туридан ўрин олган “Удинезе” – “Милан” учрашуви якунланди ва унда меҳмонлар 2:1 ҳисобида зафар қучди.

“Россонерилар” барча мусобақаларда мана 24 учрашувдан буён мағлубият нималигини билмай келишмоқда: 18 ғалаба ва 6 дуранг.

Стефано Пиоли шогирдлари сўнгги бор март ойида “Женоа”га (2:1) ютқазганди.

Эслатиб ўтамиз, “Милан” Италия чемпионати жорий мавсумида 16 очко билан пешқадам бўлиб турибди.

Ўхшаш янгиликлар


Eldor AkmurzayevМуаллиф
Манба: Championat.asia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›