"Милан"нинг собиқ ярим ҳимоячиси Женнаро Гаттузо жамоани бошқариши мумкин.
Бу ҳақда "La Gazzetta dello Sport" хабар берди. Манбанинг маълумотига кўра, воқеаларнинг бундай ривожи "қизил-қоралар"нинг омадсиз серияси Монтелла бошчилигида "Сассуола"га қарши беллашувда ҳам давом этса амалга ошиши мумкин.