"Милан"ни бошқариш учун асосий даъвогар маълум қилинди

Mirjalol Normatov
14 янв 2024, 13:23
"Милан" раҳбарияти бош мураббий Стефано Пиолини алмаштириш вариантларини кўриб чиқмоқда.

"La Repubblica" хабарига кўра, айни дамда унинг ўрнини эгаллаш учун Антонио Контенинг номзоди илгари сурилмоқда. Антонио ўтган йили "Тоттенхэм"дан кетганидан кейин ишсиз юрибди.

Конте учун А Серия бегона эмас. У "Ювентус" ва "Интер" билан скудеттони қўлга киритган.

Пиоли 2019 йилдан буён "Милан"ни бошқармоқда. Унинг қўл остида жамоа А Серия чемпионлигига эришди.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: La Repubblica