"Милан"га "Тоттенхэм" ҳимоячиси керак

Mirjalol Normatov
18 авг 2019
"Милан" "Тоттенхэм" ҳимоячиси Серж Орьенинг хизматларига қизиқиш билдирмоқда.

"Football Italia" хабарига кўра, "россонери"лар футболчини 1 мавсумга сотиб олиш шарти билан ижарага олишмоқчи. Олдинроқ томонлар футболчини бир йўла сотиб олиш борасида музокаралар ўтказишганди.

26 ёшли ивуарлик футболчига "Вест Хэм" томонидан жиддий қизиқишлар бўлмоқда. Орьенинг трансфер нархи 18 миллион еврога баҳоланмоқда.

Ўтган мавсумда у 17 ўйинда қатнашди ва 2 гол уриб, 3 голга ассистентлик қилди.


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Football Italia