"Милан"га белгиланган жазо бекор қилинди

Aslanov Jasurbek
20 июл 2018, 15:49
"Милан" янги мавсумда Европа лигасида ўйнаши мумкин.

Маълумотларга кўра, Спорт арбитраж суди (CAS) молиявий фэйр-плей қоидасини бузгани туфайли еврокубокларда иштирок этиш ҳуқуқидан айрилган клубни турнирга қайтарди. Жазо бекор қилинди.

"Милан" юристлари суддан "Интер", "Манчестер Сити" ва ПСЖнинг молиявий фэйр-плейига эътибор қаратишни сўради. CAS "россонерлар"нинг апелляциясини тасдиқлади.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Sky Sport Italia