“Милан“ юлдузини “Ливерпул“га битта шарт билан сотишга тайёр
04 июн 11:00
Янгиликлар
“Милан“ юлдузини “Ливерпул“га битта шарт билан сотишга тайёр
“Ливерпуль“ ёзги трансфер ойнасида “Милан“нинг 25 ёшли ҳужумчиси Рафаэл Леауни ўз сафига қўшиб олиш бўйича музокараларни бошлади, деб хабар беради Tuttomercatoweb.
Қайд этилишича, “россонери” португалиялик футболчини сотмоқчи эмас, бироқ 130 миллион евролик таклиф бу фикрдан қайтариши мумкин. Агар инглиз жамоаси “Милан“нинг ушбу шартини бажарса, Рафаэл Леау ёзда Англияга кўчиб ўтади.
Ўтган мавсумда Леау барча турнирларда 50 та ўйинда қатнашиб, 12 та гол урди ва 13 та голли узатмани амалга оширди. Футболчининг клуб билан амалдаги меҳнат шартномаси 2028 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЖЧ-2026га қуръа ташланди. Барча гуруҳлар маълум!
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
"Реал Мадрид" ва ниҳоят Ла Лигада ғалаба қозонди. Мбаппедан дубль
Плей-офф: "Қўқон-1912" ва "Машъал" Суперлигада қолди
Фикрлар