"Милан" ярим ҳимоячиси "Реал"ни эмас, "Манчестер Сити"ни танлади
20 май 12:13
Янгиликлар
"Милан" ярим ҳимоячиси "Реал"ни эмас, "Манчестер Сити"ни танлади
"Милан" футболчиси Тижани Рейндерс фаолиятини "Манчестер Сити"да давом эттиришга тайёрлигини билдирди, деб хабар берди "Sky Sport France".
26 ёшли хавбек ўз вакилларига "Реал" қизиқишларига қарамай, АПЛ собиқ чемпионига ўтишни афзал кўришини айтди.
Ҳал қилувчи омиллардан бири Хосеп Гвардиоланинг обрў-эътибори бўлди – Рейндерсга унинг ўйин услуби манзур келади ва испаниялик мутахассис қўл остида ўсиши мумкинлигига ишончи комил. Қайд этилишича, "Манчестер Сити" футболчи билан шартноманинг асосий бандларини келишиб олган.
Тижани Рейндерс якунланган мавсум барча мусобақаларда 53 ўйин ўтказиб, 15 та гол ва 5 та голли узатмага муаллифлик қилди. Унинг "Милан" билан битими 2030 йилнинг ёзига қадар тузилган ва футболчининг трансфер нархи 50 млн еврога баҳоланмоқда.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЖЧ-2026га қуръа ташланди. Барча гуруҳлар маълум!
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
Плей-офф: "Қўқон-1912" ва "Машъал" Суперлигада қолди
Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда
Фикрлар