“Милан” яқин соатларда Ибрагимович билан шартнома узайтирганини эълон қилади

Eldor Akmurzayev
22 апр 2021, 19:55
Бу ҳақда журналист Фабрицио Романо хабар бермоқда.

Манбага кўра, “Милан” яқин соатларда Златан Ибраҳимович билан шартнома 2022 йилга қадар узайтирилганини эълон қилади. Унинг йиллик маоши эса 7 млн евро бўлиши айтилмоқда.

39 ёшли швед жорий мавсум А Серияда 17 ўйинда қатнашиб, 15+2 натижа кўрсатди.

Ўхшаш янгиликлар


Eldor AkmurzayevМуаллиф
Манба: twitter.com/FabrizioRomano