

Марокашлик футболчининг ёзда "Сан-Сиро"га ўтиши мумкинлиги айтилган эди. Бироқ Зиеш "Стэмфорд Бриж"да қолди.
29 ёшли футболчи яна миланликлар эътиборига тушди. Италияликлар январда Зиешни ижарага олиб, ёзда уни жамоада доимий сақлаб қолиш ниятида.
Ярим ҳимоя чизиғида тўп тепувчи Зиеш ушбу мавсум "Челси" таркибида 5 та ўйинда кўриниш берди. Унинг трансфер қиймати 20 млн еврони ташкил этади.



