

Футболчи итальян клубига эркин агент мақомида ўтади. Томонлар 12 апрель куни битимнинг барча шартлари бўйича келишувга эришишди.
"Милан" Оригига бир йилга узайтириш имконияти билан уч йиллик шартнома таклиф қилди. 26 ёшли ҳужумчи йилига 3,5 миллион евро атрофида маош олади.
Ҳужумчи жорий мавсум мерсисайдликлар таркибида 14та ўйинда майдонга тушиб, 5та гол уришга эришди.



