“Милан“ ва Аллегри ўртасидаги шартнома тафсилотлари маълум

Khoja
29 май 2025, 10:15
“Милан“ Массимилиано Аллегрига қандай шартларни таклиф қилгани маълум бўлди.

Аввалроқ “россонерилар” 57 ёшли мутахассис билан оғзаки келишувга эришишга яқин тургани ҳақида хабар берилганди.

Sky Sport хабарига кўра, клуб мураббийга 2 йиллик шартнома таклиф қилган. Унинг маоши йилига 5 миллион евро бўлади ва бонуслар ҳам тақдим этилади.

“Милан“ Аллегри яқин бир-икки кун ичида шартнома тузганини эълон қилади.

Ўхшаш янгиликлар


KhojaМуаллиф
Манба: Sky Sport