“Милан” Торрейра учун қанча тўлашга тайёрлиги маълум бўлди

29 апр 2020, 07:27
Лукас яна Италияга қайтиши мумкин.

“Арсенал” ярим ҳимоячиси Лукас Торрейранинг хизматларига “Милан” жиддий қизиқиш билдирмоқда. Миланликлар уругвайлик футболчи учун “Арсенал”га 40-50 млн евро атрофида маблағ тўлашга тайёр.

Аввалроқ 24 ёшли Торрейранинг ўзи ҳам А Cерияга қайтиш ниятида эканлиги маълум бўлганди.

Футболчи жорий мавсум АПЛнинг 24 та ўйинида иштирок этиб, 1 та гол урди ва 1 та голли узатмани амалга оширди.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: Sky Sports