“Милан” Сусони сотмоқчи эмас

Сусо Миланда қолиши кутилмоқда.

Милан клуби раҳбарияти футболчининг агенти Алессандро Луччига ўз қарорини маълум қилган. “Милан” футболчини сотмоқчи эмас. Сусонинг шартномасида товон пули 40 млн евро сифатида кўрсатилган. Бу миқдор 2019 йил 15 июлига қадар амалда бўлади.

Сусо 2015 йил январида “Ливерпуль”дан “Милан”га 1,3 млн евро эвазига ўтганди. У 2018/19 йилги мавсум 41 та ўйин ўтказиб, 8 та гол урди ва 9 та голли узатмани амалга оширди.


Манба: Mundo Deportivo