"Милан" Саншешга қизиқмоқда. Хавбек "Лилль" билан шартномани узайтиришни рад этди
28 янв 2022 12:20
Янгиликлар
"Милан" Саншешга қизиқмоқда. Хавбек "Лилль" билан шартномани узайтиришни рад этди
"Милан" мавсум сўнггида клубдан кетиши мумкин бўлган Франк Кессьенинг ўрнига "Лилль" хавбеки Ренату Саншешни кўриб чиқмоқда.
"Лилль" Саншешга 2025 йилга қадар мўлжалланган шартнома таклиф қилди, аммо 24 ёшли Португалия терма жамоаси ўйинчиси буни рад этди.
"Милан" яқин ҳафталарда ёздаги эҳтимолий трансфер борасида Саншешнинг агенти Жорже Мендеш билан музокаралар олиб боради.
Хавбекнинг "Лилль" билан шартномаси 2023 йилнинг июнига қадар мўлжалланган.
Футболчи Лига 1 доирасидаги 14та ўйинда майдонга тушиб, 1та гол ва 3та ассист қайд этди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Суперлига. Чемпионлик учун курашаётган "Насаф" ўз майдонида "Машъал"га мағлуб бўлди
ЖЧ U-17. Ўзбекистон Ирландияга имкониятни бой берди
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Райо Вальекано"ни мағлуб эта олмади
Фикрлар