

"Россонерлар" лагерида дарвозабон позициясида жиддий муаммолар юзага келди. "Женоа"га қарши сўнгги ўйинда майдондан четлатилган Майк Меньян дисквалификация туфайли майдонга туша олмайди. Айни вақтда Марко Спортьелло ҳам чап болдиридан жароҳат олган.
Шу тариқа, 40 ёшли Антонио Миранте “Милан” сафида “Ювентус”га қарши ўйнайди.
“Милан” ва “Ювентус” ўртасидаги А Серия учрашуви 22 октябрь, якшанба куни бўлиб ўтади. Учрашув Тошкент вақти билан 23:45 да бошланади.



