

Италиянинг "Милан" клуби Испаниянинг "Реал" жамоаси ҳимоячиси Алекс Хименесни сотиб олиш устида ишламоқда, дея хабар берди Николо Скира.

Хабар қилинишича, "россонери" 18 ёшли испанияликни 5 миллион еврога сотиб олиш вариантини фаоллаштиришга тайёр. Хименес билан тузилган шартнома 2028 йилгача мўлжалланган ва у сотиб олиш ҳуқуқини ҳам ўз ичига олади.
Алекс Хименес жорий мавсум жароҳати туфайли "Милан" сафида 19 та ўйинда майдонга тушиб, 1 та голга ассистентлик қилди.



