"Милан" Пёнтекни ижарага бермайди

24 янв 2020, 01:10
"Россонерилар" ҳужумчининг ижараси борасидаги таклифларни кўриб чиқмайди.

Бу ҳақида "La Gazzetta dello Sport" журналисти Николо Скира хабар берди. Польша терма жамоаси аъзосига "Тоттенхэм", МЮ ва Мадриднинг "Атлетико"си қизиқиш билдираётгани ҳақида хабарлар тарқалганди. Итальян клуби ижара шартномасига рози эмас, аммо 28-30 миллион евро эвазига Пёнтекни сотиб юбориши мумкин. Эслатиб ўтамиз, Кшиштоф ўтган йилнинг январида "Женоа"дан 35 миллион евро эвазига харид қилинганди.

Маълумот учун, 24 ёшли ҳужумчи жорий мавсум 19 учрашувда майдонга тушиб, 5та гол урган.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: La Gazzetta dello Sport

Сўнгги янгиликлар

Барча ›