"Милан" Кьернинг ўрнига ПСЖ футболчиси билан шартнома имзолаши мумкин

Alisher
28 дек 2021, 12:24
ПСЖ ҳимоячиси Абду Диалло "Милан"га ўтиши мумкин.

Журналист Жанлука Ди Марционинг хабарига кўра, итальян клуби январда жиддий жароҳат олган Симон Кьернинг ўрнига бошқа ҳимоячи билан шартнома имзоламоқчи.

"Милан" Диалло билан шартнома имзоламоқчи. Клуб товон пули масаласида ПСЖ билан келишувга эришиши керак.

25 ёшли сенегаллик футболчи жорий мавсум ПСЖ таркибида барча мусобақаларда 13та ўйинда майдонга тушиб, 1та ассист қайд этди.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: twitter.com/DiMarzio