

Миланликлар ҳужумчи Златан Ибрагимовичга ўринбосар излашмоқда. Швециялик ўйинчининг ёзда клубдан кетиши кутилмоқда.
Таъкидлаш керакки, "Милан" Россия терма жамоаси етакчисига Санкт-Петербургдагидан кўра яхшироқ шартларни таклиф қилиши керак бўлади. Дзюба жорий йил 32 ёшни қарши олади. У бунгача Европада умуман ўйнамаган.
Футболчи жорий мавсум барча мусобақаларда 43та ўйинда майдонга тушиб, 25та гол ва 10та ассист қайд этди.



