"Милан" Ибрагимович билан шартномани узайтирмоқчи
09 фев 2021 16:04
Янгиликлар
"Милан" Ибрагимович билан шартномани узайтирмоқчи
"Милан" техник директори Паоло Мальдини клубнинг форвард Златан Ибрагимович билан яна бир йилга шартнома имзолашни хоҳлаётгани ҳақида айтди.
"Милан" бугунги кунда - Европанинг энг ёш жамоаларидан бири. Бизга Ибрадек етакчи керак. Биз гаплашгандик ва у шартномани узайтириш борасидаги қарорни организми ҳолатига қараб қабул қилишини айтганди.
Аммо, унинг ҳозирги формасини ҳисобга олсак, унинг биз билан янги шартнома имзолаши борасида муаммони кўрмаяпман", - дейди Мальдини.
Златан жорий мавсумда 17 бор майдонга тушди ва 16та гол урди. Швециялик ҳужумчи октябрда 40 ёшни қарши олади.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Сельта"га мағлуб бўлди, Гарсия ва Кассерас қизил карточка олди
Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда
ЕЧЛ. Дастлаб гол ўтказиб юборган "Барселона" якунда "Айнтрахт"ни мағлубиятга учратди
Алонсо кечаги мағлубиятдан сўнг ҳакамни кескин танқид қилди
Фикрлар