"Милан" Ибрагимович билан музокара ўтказишни истамаяпти

Mirjalol Normatov
14 июн 2020, 15:18
"Милан" форварди Златан Ибрагимович катта эҳтимол билан ёзда жамоани тарк этади.

"Gazzetta dello Sport" хабарига кўра, томонлар ўртасида мунозара келиб чиққан. Футболчи клубда қолишни истамоқда. Лекин миланликлар Ибра билан музокара ўтказмаяпти. Шу сабабли ушбу мавсум якунланганидан кейин футболчи ўзи эгалик қилаётган "Хаммарбю" таркибига қайтиши кутилмоқда.

Ушбу мавсумда Ибрагимович "Милан" таркибида 10 ўйинда 4 гол ва 1 ассист қайд этди.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: La Gazzetta dello Sport