"Милан" ЕЧЛда бешта ўйиндан бери гол ура олмаяпти

Aziz Tukhtamuradov
26 окт 2023
"Милан" Европа чемпионлар лигасида кетма-кет бешинчи ўйинда гол ура олмади.

Стефано Пиоли жамоаси кеча 3-тур доирасида сафарда ПСЖга 0:3 ҳисобида ютқазди. 

Бунгача жамоа "Боруссия Д" ва "Ньюкасл" билан 0:0 ҳисобларини қайд этганди. 

Ўтган йили жамоа ярим финалда "Интер"га 0:1 ва 0:2 ҳисобларида мағлуб бўлганди. 

Шу тариқа, "Милан" ЕЧЛда кетма-кет бешта ўйинда гол ура олмаган илк итальян жамоаси бўлди. 


Aziz TukhtamuradovМуаллиф
Манба: Opta