"Милан" ЦСКА футболчиси билан музокараларга киришди
21 мар 2021 18:45
Янгиликлар
"Милан" ЦСКА футболчиси билан музокараларга киришди
"Милан" ЦСКА ярим ҳимоячиси Никола Влашич борасида музокараларга киришди.
"Calciomercato"нинг ёзишича, клубдагилар футболчининг агенти билан гаплашиб туришибди. У 2021 йилнинг ёзида шартномаси якунига етадиган ва жамоадан кетиши кутилаётган Хакан Чалханоглунинг ўрнини босиши кутилмоқда. Хорватияликнинг товон пули эса 35 млн еврога тенг.
Ушбу мавсумдма 23 ёшли Влашич ЦСКА таркибида 27 ўйинда қатнашиб, 11 гол ва 6 ассист қайд этди. Унинг клуб билан шартномаси 2024 йилнинг ёзига қадар давом этади.
Фикрлар