

"Sky Sport Italia" хабарига кўра, Италия клуби 29 ёшли футболчи билан шартнома имзолашига ишонмоқда. Айни дамда клублар ҳам келишувга эришиб бўлган. Милан клуби футболчининг ҳужжатларини расмийлаштириш ишларини давом эттирмоқда.
Олдинроқ берилган маълумотларга қараганда "россонери" Ҳакимини сотиб олиш имконияти билан бир йилга ижарага олади. Унинг "Челси" билан келишуви 2025 йил ёзига қадар давом этади.
Ўтган мавсумда марокашлик футболчи "Челси" таркибида барча турнирларда 44 ўйинда қатнашиь, 8 гол ва 6 ассист қайд этди.



