

Томонлар 2024 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган шартнома бўйича келишувга эришишди.
Клуб ҳозирда 26 ёшли футболчининг битимидаги молиявий шартларни муҳокама қилмоқда. "Россонерилар" Чалханоглуга йилига 4 миллион евро миқдорида маош таклиф қилишмоқда, аммо Хакан 5 миллион хоҳламоқда. Томонларнинг тез орада келишиб олишлари кутилмоқда.
Туркиялик хавбек жорий мавсум Италия чемпионати доирасидаги 17та ўйинда майдонга тушиб, 1та гол ва 6та ассист қайд этди.


