"Милан" Беннасер билан шартномани узайтирмоқчи
30 ноя 2022 15:05
Янгиликлар
"Милан" Беннасер билан шартномани узайтирмоқчи
"Милан" ва Жазоир терма жамоасининг 24 ёшли ярим ҳимоячиси Исмаэль Беннасер клубини алмаштирмайди.
Италиялик инсайдер Николо Скиранинг хабар беришича, "Милан" футболчини АПЛга қўйиб юборишни истамаяпти ва у билан меҳнат шартномасини узайтирмоқчи. Футболчининг "россонери" билан амалдаги шартномаси 2024 йилнинг ёзига қадар тузилган.
"Милан" шартномани 2027 йилгача узайтирмоқчи. Қайд этилишича, ярим ҳимоячига АПЛ клублари фаол қизиқиш билдирмоқда, бироқ Италиянинг амалдаги чемпиони уни сотиш ниятида эмас. "Милан" бош мураббийи Стефано Пиоли Беннасерни жамоанинг асосий футболчиси деб ҳисоблайди.
Transfermarkt Исмаэлни 40 миллион еврога баҳолаган.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ла Лига. "Реал Мадрид" ўз уйида "Хетафе"га мағлуб бўлиб, чемпионлик пойгасида "Барселона"ни ўзидан узоқлаштирди
Суперлига. Шаланинг сўнгги дақиқаларда урган голи "Насаф"га ғалаба тақдим этди
Роналду оиласи билан бирга Саудия Арабистонини тарк этди
Мухлислар ташрифи. Энг кам мухлис "Локомотив"да, энг кўпи эса...
Фикрлар