

Журналист Симоне Кристао твиттерда ёзишича, футболчига "Милан" томонидан қизиқишлар бўлмоқда.
Италияликлар 21 ёшли футболчини ижарага олмоқчи эдилар, бироқ "Барса" бунга кўнмади. "Россонери"лар энди Эмерсонни 23 млн еврога сотиб олишни режалаштиришмоқда. Лекин каталонияликлар трансфердан 30 млн евро ишлаб олишмоқчи бўлиб турибди.
Ҳимоячи ушбу мавсумда ЛаЛигада 34 ўйинда 3 марта рақиблари постига йўл топди.



