"Милан" "Айнтрахт" билан музокараларни бошлади

Mirjalol Normatov
22 мар 2020
"Милан" ва "Айнтрахт" раҳбарияти форвард Анте Ребичнинг трансфери борасида музокараларни бошлади.

"calciomercato" хабарига кўра, "Милан" таркибида сўнгги 7 ўйинда 6 гол урган футболчининг ўйинлари клубга маъқул келган ва у билан тўлақонли шартнома имзолашга тайёрлар.

26 ёшли Ребичнинг трансфер нархи 40 млн еврони ташкил қилиши кутилмоқда. Ушбу мавсумда Ребич 15 ўйинда 6 бора рақиблари дарвозасига йўл топди.


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: calciomercato